Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва анъаналарни асрашга хизмат қилиши билан ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда диннинг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маънавий ва руҳий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда курашга даъват этиш борасидаги аҳамияти беқиёсдир.
Ислом Каримов
Сўнгги йилларга келиб, Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган бир гуруҳ манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлди. Улар жамият ўртасида бузғунчилик, ноҳақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олдириб, аҳолининг тинчини бузиб, эзгу амалларга чорловчи Ислом динига зарар етказиб, халқлар орасида низо чиқаришга, нифоқ солишга ҳаракат қилмоқдалар. Энг ачинарлиси, улар ўз харакатларини асослаш учун ҳар бир мусулмон учун муқаддас бўлган Қуръони каримдан ўзлари билганча фойдаланиб, одамлар ўртасида фитна чиқаришга уринмоқдалар. Афсуски, баъзида улар ўз мақсадларига эришмоқдалар ҳам. Лекин тун ортидан ёруғ кун келгани каби, уларнинг асл башаралари кун сайин намоён бўлиб, кўзлаган мақсадлари эса пучга чиқмокда.
МАҚОЛАНИНГ ДАВОМИ