avatar
Куч
1053.51
Рейтинг
+458.04

Saidjalolov Saidafzal Saidxanbalovich

Мақолалар

2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

Бундай чора-тадбирларни қўллаш фойдасиз бўлган корхоналарни эса ноль қиймати бўйича хусусий жисмоний шахсларга сотиш масаласи кўриб чиқилсин.


Бугунги кунда хусусий мулк шаклидаги корхона давлат мулки бўлган корхонадан кўра анча самарали ишлашини исботлаб ўтиришнинг зарурати бўлмаса керак.


Тан олиш керакки, бу ҳақда гапирганда, баъзан хусусий мулк тушунчасини нодавлат мулкка асосланган корхоналар тушунчаси билан чалкаштирамиз. Мазкур таърифларга қатъий аниқлик киритиш ва энг муҳими, қонунларимизга мувофиқ равишда иқтисодиётда хусусий мулкнинг устуворлигини амалда таъминлаш, уни қўллаб-қувватлаш ва дахлсизлигини кафолатлаш даркор.


Ишбилармонлик – бизнес юритиш учун амалий қулай шароит туғдириб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш реал иқтисодиётни ислоҳ этишнинг навбатдаги энг муҳим йўналишига айланмоғи зарур.


Сўнгги йилларда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш, иқтисодиётимизга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида биз улкан ишларни амалга оширдик.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимиздаги оилаларнинг 11 фоиздан ортиғи иккитадан енгил автомобилга эга. Бу кўрсаткичларнинг барчаси аввало нимадан далолат беради?


Бу кўрсаткичлар энг аввало бизнинг ўз олдимизга қўйган юксак мақсад – дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш йўлидан изчил ва босқичма-босқич илгарилаб бораётганимизнинг исботи бўлиб, ана шу мамлакатлар эришган марраларга биз ҳам албатта етамиз, деган ишончни туғдиради.


Ҳурматли юртдошлар!


Иқтисодиётимизнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий вазифа ва устувор йўналишлари аввало бу соҳанингюқори суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун мавжуд барча резерв ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилинган стратегияни давом эттиришга қаратилган.


Ялпи ички маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноатни 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалигини 6 фоизга, чакана савдо айланмасини 13,9 фоизга кўпайтириш, бозор хизматларини 16,2 фоизга оширган ҳолда, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.


Солиқ юкини янада камайтириш, жумладан, юридик шахслар учун фойда солиғи ставкасини 9 фоиздан 8 фоизга, жисмоний шахслар учун энг кам солиқ ҳажмини 8 фоиздан 7,5 фоизга тушириш иқтисодиётимиз ривожида албатта муҳим аҳамият касб этади.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

2013 йилда йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари юқори суръатлар билан олиб борилди.


Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчил давом эттирилди. Масалан, умумий фойдаланишдаги 530 километрлик автомобиль йўли қурилиб, реконструкция қилинди. Тўрт қаторли Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов автомобиль йўлининг 141 километрлик тармоғини цемент-бетон билан қоплаш, тўрт қаторли Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони орқали ўтадиган 18 километрлик қисмида асфальт-бетон ётқизиш ишлари амалга оширилди, ана шу йўлнинг Қўқон шаҳрини айланиб ўтадиган 15 километрлик тармоғи, шунингдек, Тошкент айланма йўлининг янги йўналиши барпо этилди ҳамда Бухоро шаҳридаги ҳалқа йўлда йўл ўтказгич қурилиши якунига етказилди.


Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун ўтган йили Республика йўл жамғармаси ва халқаро молия институтларининг 565 миллион доллар қийматидаги маблағлари жалб этилди.


2013 йилда темир йўл транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш бўйича ишлар жадал олиб борилди. Йил давомида ушбу мақсадлар учун 477 миллион доллар қийматидаги капитал қўйилмалар йўналтирилди. Бу, ўз навбатида, 240 километрлик темир йўл тармоқларини модернизация қилиш, ўз кучимиз билан 550 та юк ва 30 та йўловчи ташийдиган вагон ишлаб чиқариш имконини берди.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

(мазкур маърузанинг биринчи қисми http://fikr.uz/posts/Prezident_asarlari/17903.html олдинги саҳифада)


 


Ҳурматли дўстлар!


Биз оддий бир ҳақиқатни доимо эсда тутишимиз даркор. Яъни, сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди.


2013 йилда Инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида мамлакатимизда 13 миллиард доллар қийматидаги капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу 2012 йилга нисбатан 11,3 фоизга кўпдир. Ўзлаштирилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг деярли ярмини, яъни 47 фоизини хусусий инвестициялар – корхоналар ва аҳолининг шахсий маблағлари ташкил этгани алоҳида эътиборга лойиқдир.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

18.01.2014



 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси


 


Ҳурматли мажлис иштирокчилари!


Биз бугун 2013 йилнинг якунлари ҳақида гапирганда, аввало, ўтган йилда мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликка эришгани, модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланганини қайд этамиз.


Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди.



Ватанга хизмат муқаддас бурч

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Ватанга хизмат муқаддас бурч


 


   16 январь куни Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Тошкент ислом университетида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти «Гуманитар, ижтимоий-иқтисодий фанлар ва шахсий таркиб билан ишларни ташкиллаштириш» кафедраси подполковник М.С.Тўраев, кафедра доценти И.Ю.Иноятов, билим юрти курсантлари И.И.Жўраев ва Ш.М.Саъдуллаев ҳамда университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Ватанга хизмат муқаддас – бурч” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.




Жоним фидо бўлсин шундай Ватанга

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Жоним фидо бўлсин шундай Ватанга


     Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” Тошкент Олий Умумқўшин Қўмондонлик билим юрти вакиллари ҳамда “Камолот” ЁИҲ фаоллари иштирокида  билан “Жоним фидо бўлсин шундай Ватанга” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.



   


Равшан Эрматов "Дунёнинг энг яхши 10 ҳаками" рўйхатида

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан


 


Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши ҳаками Равшан Эрматов Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро федерацияси (IFFHS) томонидан 70 мамлакат вакиллари ўтказган сўров натижаларига кўра дунё ҳакамлари TOP-10 рўйхатига кирди.


 



2014 йил мамлакатимизда "Соғлом бола йили" деб эълон қилинди

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
Тараққиётимиз ва фаровонлигимизнинг ҳуқуқий асоси

ЎзА, Аъло Абдуллаев (сурат), 06.12.2013 20:07


“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.


Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов очди.



2014 йил мамлакатимизда "Соғлом бола йили" деб эълон қилинди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Тараққиётимиз ва фаровонлигимизнинг ҳуқуқий асоси

ЎзА, Аъло Абдуллаев (сурат), 06.12.2013 20:07


“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.


Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов очди.


Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.



Некоторые проблемы методов математического моделирования и компьютерной обработки данных в системах с ошибками

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Некоторые проблемы  методов математического моделирования и компьютерной обработки данных в системах с ошибками


Образование призвано оперативно отражать новые современные направления умственной деятельности, новые возможности методов и средств обучения, и самое важное, современное содержание предметов в рамках устоявшихся учебных планов и типовых и рабочих программ.


            Степень зрелости учебно-научных дисциплин в настоящее время во многом определяется формализованностью, математизированностью методов анализа и синтеза, применяемых при решении конкретных задач. Вдвойне актуально в этом плане содержание таких предметов, как теория вероятностей и математическая статистика, математическое моделирование, эконометрика и др., где на практике наблюдается новый бум, связанный с задачами типа error’s-in-variables models. Это предопределено  требованиями учета погрешностей во всех переменных баз данных, собирающихся в огромных масштабах и обрабатываемых с помощью высокопроизводительных средств информационно-коммуникационных технологий.


            Для определения необходимости введения новых методов в содержание конкретных направлений важно располагать данными, отражающими влияние уровня погрешности в данных на оценки  параметров моделей. В данной работе приводятся сопоставительные  результаты имитационных вычислительных экспериментов по оценке параметров одномерной линейной регрессионной модели с учетом соотношения уровня ошибок в переменных к их диапазону изменения и объема выборочных данных. Аналитические нюансы получения таких сопоставительных оценок обусловлены наличием функции ошибок в выражениях критериев правдоподобия, исследованного в работах [1,2].


            На рис.1  приводится один из вариантов, повторенных для каждого случая по сто раз.


            В таблицах приводятся средние абсолютные ошибки  оценок от истинных значений по коэффициентам пропорциональности (1) и по свободному члену (0) при нормальных возмущениях по ординате и по обеим переменным.


            Анализ таблиц наглядно иллюстрирует степень взаимосвязанности статистических выводов с особенностями в получении данных. Исходя из конкретной ситуации в предметной области можно заключить о целесообразности включения вопросов, связанных с error’s-in-variables models, в содержание подготовки квалификационных современных специалистов.


           


 


Рис.1. Сопоставительные  результаты имитационных вычислительных экспериментов по оценке параметров одномерной линейной регрессионной модели с учетом совокупных ошибок в переменных (истинная прямая – зеленый цвет, возмущенная – красный, модельные прямые: голубой по МНК, синий по обратному МНК).


Оценки по свободному члену в традиционных случаях  и в случаях  ошибок в независимых  переменных  почти состоятельны (табл.1 и 2).


 


Н.Х.Турсунов


Ташкентский исламский университет,


кандидат технических наук


ntursunov@gmail.com

Некоторые проблемы методов математического моделирования и компьютерной обработки данных в системах с ошибками

АКТ ва Инглиз тили

Некоторые проблемы  методов математического моделирования и компьютерной обработки данных в системах с ошибками


 


            Ключевые слова: математическое моделирование, модели с ошибками в переменных, состоятельность и эффективность оценок


Образование призвано оперативно отражать новые современные направления умственной деятельности, новые возможности методов и средств обучения, и самое важное, современное содержание предметов в рамках устоявшихся учебных планов и типовых и рабочих программ.


            Степень зрелости учебно-научных дисциплин в настоящее время во многом определяется формализованностью, математизированностью методов анализа и синтеза, применяемых при решении конкретных задач. Вдвойне актуально в этом плане содержание таких предметов, как теория вероятностей и математическая статистика, математическое моделирование, эконометрика и др., где на практике наблюдается новый бум, связанный с задачами типа error’s-in-variables models. Это предопределено  требованиями учета погрешностей во всех переменных баз данных, собирающихся в огромных масштабах и обрабатываемых с помощью высокопроизводительных средств информационно-коммуникационных технологий.


            Для определения необходимости введения новых методов в содержание конкретных направлений важно располагать данными, отражающими влияние уровня погрешности в данных на оценки  параметров моделей. В данной работе приводятся сопоставительные  результаты имитационных вычислительных экспериментов по оценке параметров одномерной линейной регрессионной модели с учетом соотношения уровня ошибок в переменных к их диапазону изменения и объема выборочных данных. Аналитические нюансы получения таких сопоставительных оценок обусловлены наличием функции ошибок в выражениях критериев правдоподобия, исследованного в работах [1,2].


            На рис.1  приводится один из вариантов, повторенных для каждого случая по сто раз.


            В таблицах приводятся средние абсолютные ошибки  оценок от истинных значений по коэффициентам пропорциональности (1) и по свободному члену (0) при нормальных возмущениях по ординате и по обеим переменным.


            Анализ таблиц наглядно иллюстрирует степень взаимосвязанности статистических выводов с особенностями в получении данных. Исходя из конкретной ситуации в предметной области можно заключить о целесообразности включения вопросов, связанных с error’s-in-variables models, в содержание подготовки квалификационных современных специалистов.       


 


Рис.1. Сопоставительные  результаты имитационных вычислительных экспериментов по оценке параметров одномерной линейной регрессионной модели с учетом совокупных ошибок в переменных (истинная прямая – зеленый цвет, возмущенная – красный, модельные прямые: голубой по МНК, синий по обратному МНК).


Оценки по свободному члену в традиционных случаях  и в случаях  ошибок в независимых  переменных  почти состоятельны (табл.1 и 2).


 

Ахборот таҳлилининг замонавий воситалари

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      Ахборот таҳлилининг замонавий воситалари


Сайёрамизда тирик мавжудотлар пайдо бўлганидан бошлабоқ уларнинг яшаши учун атроф олам тўғрисида оладиган маълумотлари катта аҳамият касб этади. Кейинги йилларда табиатни ўрганиш билан бирга яратилаётган ва фойдаланилаётган машиналар, аппаратлар, ускуналар,  технологик жараёнларга оид маълумотлар пайдо бўлди.  «Ахборот» атамаси кириб келди.


     Йигирма-ўттиз йил илгари  ахборотни аниқлаш жуда осон эди. Инсонлар орасида алмашинадиган маълумотлар ахборот ҳисобланарди. Эндиликда  ахборот янада кенгроқ маънода тушунилмоқда.


     Ахборот нима деган саволга жавоб бериш учун  ахборот манбаи ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги алоқага эътиборни қаратиш керак. Аввалом бор, табиий объектлар — юлдузлар, сайёралар, инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, далалар, ўтлоқлар, ўрмонлар  ахборот манбаи ҳисобланса, кейинчалик фан ва техниканинг ривожланиб бориши натижасида илмий тажрибалар, машиналар, аппаратлар,  технологик жараёнлар  ахборот манбаи бўлди.  Ахборотдан фойдаланувчи объектлар рўйхати ҳам жуда узун бўлиб, ушбу рўйхат инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, ҳар хил асбоблар ва аппаратларни ўз ичига олади. Шунинг учун бугунги кунда бу тушунча янада кенгайтирилиб, турли объектлар, ҳодисалар, жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар  ахборот деб аталади.


     Ахборот манбалари ва ундан  фойдаланувчиларнинг турли туманлиги уни белгили, матнли ва графикли каби шаклларда ифодалашга олиб келди. Ҳарф, рақам, белги ва шу кабилардан фойдаланишга асосланган белгили шакл энг оддий шакл ҳисобланади. Аммо у  амалиётда фақат турли ҳодисалар тўғрисидаги оддий сигналларни узатиш учун қўлланилади.  Ахборотни тасвирлашнинг матнли шакли мураккаброқ  ҳисобланади. Бунда ҳам худди олдинги шаклдагидек ҳарфлар, рақамлар, математик белгилар каби символ белгилар ишлатилади. Шу билан бирга  ахборот нафақат ушбу белгиларга, балки уларнинг бирикмаси ва кетма-кет келишлигига ҳам боғлиқ.


    Ахборотни тасвирлашнинг график шакли энг мураккаб, шу билан бирга энг кўп маълумотни ўзида жамлайди. Унга бизнинг ҳаётимизда катта аҳамият касб этадиган ва жуда кўп  ахборотни ўз ичига оладиган табиат тасвирлари, фотосуратлар, чизмалар, схемалар мисол бўла олади.


    Ахборот мавжуд бўлиши учун, аллбатта, ахборотни узатувчи ёки сақловчи қандайдир объект бўлиши керак. Бундай объектлар жуда кўп бўлиб, уларнинг сони мунтазам ўсиб бормоқда. Ахборотлар узатишда ҳаво, сув, электр токи, рентген нури, ёруғлик нури ва бошқалар  ахборотни ташувчи,  ахборотни сақлашда эса қоғоз, газлама, дарахт, темир, кремний, пластмасса ва бошқалар  ҳисобланадилар.  Ахборотни узатишда инсон қадимдан ҳаводан фойдаланиб келмоқда, унинг тебраниши эвазига кўп асрлардан буён нутқ узатилмоқда. Электр токи тебраниши  ахборотни турли тармоқлар билан исталган масофага йўналтириш имконини беради. Рентген нури ва ёруғлик нури ҳам кўплаб  ахборот узатади.  Ахборотни сақлашга мўлжалланган энг кўп тарқалган материал қоғоз  ҳисобланар эди. Ҳозирги кунда  ахборотлар  электрон шаклида компьютер хотирасида, киноленталарда, диопозитивларда, видео ёзув кўринишида ва ҳоказоларда сақланади.


     Рассомлар сурат чизишади, ҳар хил ҳайкаллар ясашади. Уларга кўплаб  ахборот киритишади, аммо ёғоч, тош, лой, уларни ташувчилари бўлишади.


     Электрон қурулмалари пайдо бўлиши билан темир асосида олинадиган магнит материаллар  ахборотни сақлашда катта аҳамият касб этди. Металл ёки пластмасса магнит материали билан қопланиши эвазига  ахборотни сақлаш омбори ҳосил қилинади.


     Ахборотни одатдаги грампластинка кўринишида сақлаш учун пластмассадан кенг фойдаланмоқда. Шу билан бирга кейинги йилларда металл ёки пластмасса асосида яратилган янги  ахборотларни ташувчилари пайдо бўлди. Булар видеопластинкалар бўлиб, улар грампластинкаларга ўхшаш, аммо уларга  ахборотни ёзиш ва уни ўқиш лазер нури орқали амалга оширилади. Лазердан фойдаланиш ҳозиргача бажариш имкони бўлмаган зичликларда ахборотни ёзиш имконини яратади.


     Электрон машиналарда  ахборотни сақлаш, ҳужжатларни ва ундаги маълумотларни тез топиш  фойдаланувчиларни барча керакли  ахборот билан таъминлашни сифат жиҳатидан янгича ташкиллаштиришга имкон беради. Шу мақсадлар учун ҳамма билим соҳалари, халқ хўжалиги соҳалари ва ижтимоий масалалар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи  ахборот банклари яратилган.


    Ахборот жамият, барча инсон ҳаёти ва фаолиятида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Унинг ҳажми тез ўсмоқда.  Ахборотдан фойдаланиш характери жуда тез ўзгармоқда. Шуни таъкидлаш керакки,  ахборот турли бўлганлигига қарамай, у учта муҳим сифатга эга бўлишлиги керак:


    1.Тўлиқлик, яъни ўрганилаётган объект ёки ҳодисани тўлиқ ифодалаши  керак;


    2. Бебаҳолик, яъни уни талабгорлиги, акс ҳолда  ахборот талаб қилинмайди;


    3. Ишончлилик, яъни  ахборот шубҳа туғдирмаслиги ва бошқатдан қайта ишланмаслиги керак.


     Ахборотдан  фойдаланиш билан боғлиқ жараёнлар аҳамияти сўнгги йилларда шунчалик муҳим бўлдики,  ахборот ресурслари деган янги термин пайдо бўлди.


     Замонавий  ахборот  ресурслари бу илмий назариялар, янгиликлар, патент ва ихтиролар,  иқтисодий-математик моделлар, машина ва  технологик жараёнлар лойиҳалари, ер ва океанлар бойликлари ҳақидаги маълумотлардир. Бу мамлакат бойлиги замоновий давлатнинг интеллектуал қудратини билдиради.  Ҳисоблаш техникасини кенг қўллаш жараёни жамиятни  информатизациялаштириш деб, электрон ҳисоблаш машиналарини қўллаш билан боғлиқ барча нарсалар, уларни яратиш, уларга дастур тузиш эса информатика деб аталади. Агар умумий таърифга аниқлик киритсак,  информатика деб:


    -ҳисоблаш техникаси ва тизимларини ишлаб чиқиш ва уларни яратиш  технологияси;


    -аниқ билимлар ва жамият ҳодисаларини шакллантириш мақсадида уларнинг математик моделларини ишлаб чиқиш;


    -математик моделлар тузиш босқичда тузилган масалаларни сонли ва мантиқий ечиш усулларини яратиш, маълумотларни қайта ишлаш;


    -бошқариш масалаларини ечиш алгоритмларини ишлаб чиқиш, математик моделлар ҳисоби ва таҳлили; 


    -алгоритмларни программалаштириш, ЭҲМ  дастур таъминотини яратиш билан боғлиқ фан тушунилади.   


     Информатиканинг назарий асосларини тенг равишда математика ва кибернетикага тааллуқли: ахборот назарияси,  алгоритмлар назарияси, мантиқий математика ва бошқалардан  иборат  фундаментал фанлар  гуруҳи  ташкил  қилади.  Шу  билан  бирга  информатика: операцион тизим, ЭҲМ  архитектураси, программалаштириш назарияси ва бошқалардан иборат ўзининг бўлимларига эга.  Информатиканинг материал базаси физика, химиянинг кўплаб бўлимлари билан, кўпроқ  электроника ва радиотехника билан боғлиқ.  Информатика ядроси аниқ техник ва программа воситаларидан иборат информацион  технологиядир. Улар ёрдамида бизнинг ҳаётимиз ва фаолиятимизнинг барча соҳаларидаги  ахборотларни қайта ишлаш билан боғлиқ ҳар хил амаллар бажарилади. Баъзан  информацион  технологияни  компьютер  технологияси ёки амалий  информатика деб аталади.


 


Тошкент ислом университети


“Информатика ва ахборот технологиялари”


кафедраси мудири, техника фанлари


номзоди  Турсунов Н.Х.

Ўзбекистон экспортини ривожлантиришда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ўрни

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Ўзбекистон  экспортини ривожлантиришда  хорижий  инвестициялар  иштирокидаги  корхоналарнинг ўрни


 


            Хорижга инвестиция чиқариш фаолияти иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ компаниялари томонидан Европани қайта тиклаш жараёнида воқеаликка айланган. Маҳаллий тадбиркорлар хорижга инвестицияларини жойлаштиришда икки усулдан фойдаланади. Улардан биринчиси, молиявий шаклдаги портфель инвестициялар бўлиб, унда жамғарма эгалари хорижий мамлакатлардан қимматли қоғозларни харид қилади ёки маблағларни валюта ҳисобларига ва банк депозитларига жойлаштиради. Иккинчиси эса инвесторлар тўғридан-тўғри маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хориждаги моддий ишлаб чиқариш воситаларига сармоя киритади. Иккинчи усулда хорижий мамлакатда ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилиши ёки фаолият олиб бораётган маҳаллий корхоналар сотиб олиниши мумкин.


 


Жаҳон амалиётида компанияларнинг ташқи бозорга чиқиш йўллари муайян босқичлардан иборат. Дастлаб фирмалар товарларни экспорт қилиш орқали хориж бозорига кириб боради ва маркетинг тадқиқотларини амалга оширади. Шундан кейин тўғридан-тўғри ташқи бозорга инвестиция жойлаштириш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ва маҳаллий арзон (ишчи кучи, хом ашёлардан) ресурслардан кенг фойдаланиш кўзда тутилади. Компанияларнинг ташқи бозорга чиқиш усулининг сўнгиси ишлаб чиқариш технологияларининг лицензияга бериш орқали амалга ошади.


 



Ўзбекистон ташқи савдо географиясининг диверсификация қилиш йўллари

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Ўзбекистон ташқи савдо географиясининг  диверсификация қилиш йўллари


 


Фан-техника  тараққиёти натижасида жаҳон  хўжалиги  тизимида глабаллашув ва хўжалик фаолиятининг байналмилаллашуви жараёнлари кужаймоқда, ташқи иқтисодий фаолият миллий хўжаликнинг  муҳим таркибий қисмига айланмоқда.


Экспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат тури айниқса, хом ашё улушининг катта бўлишига барҳам берилиши, маҳсулотларимиз экспорт қилинаётган мамлакатлар географиясини кенгайтириш  экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзгаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради.


Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши ҳам  қалтис ҳолат ҳисобланади.


Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради.


Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш  борасида амалга  оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда.


Республикамиз ташқи савдо айланмаси муттасил ўсиб бормоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2011 йилда 25,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2000 йилга нисбатан 4,1 марта ўсди. Экспорт ҳажмининг 2011 йилда 2010 йилга нисбатан ўсиши 15,4 фоизни ташкил этди.


2000-2011 йиллар давомида экпортни диверсификация қилиш, унинг таркибини такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз экспортининг товар таркибида ижобий силжишлар рўй берди.


Хусусан, бошқа товарлар позициялари бўйича экспорт ҳажмининг жадал ўсиши пахта толасининг жами экспортдаги улушини 2000 йилдаги 27,5 фоиздан, 2009 йилда 8,6 фоизгача пасайишига олиб келган бўлса 2011 йилдаги ноқулай об-ҳаво шароити натижасида бир қатор мамлакатларда пахта толаси етиштириш камайди, жаҳон бозорида пахта толасига бўлган ташқи савдо шартлари ижобий томонга ўзгарди ва унинг экспортдаги улуши 9,0 фоизни ташкил қилди.


2000-2011йилларда республикамиз импорти таркибида ижобий силжишлар рўй берди. Мамлакатни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш тадбирларининг кенг миёсда амалга оширилишини таъминлаш жами импорт ҳажмида машина ва ускуналар импорти улушининг жадал ўсишига олиб келди.


Шунингдек, ривожланган мамлакатлардан импорт қилинган замонавий технологиялар ва биргаликда ташкил этилган қўшма корхоналар МДҲ давлатларига хом ашё бўлмаган машина ва ускуналар, кимё маҳсулотлари ва хизматлар экспортини ортишига имконият яратди. Қолаверса, сўнги йилларда энергетика маҳсулотлари савдо шартларининг ижобий томонга ўзгариши ҳам МДҲ мамлакатларига, айниқса, Россия, Украина ва Қозоғистон  каби  мамлакатларга экспорт ҳажмини ортишига олиб келди.


Агар 2003 йилда экспортнинг 26 %и МДҲ давлатларига тўғри келган бўлса, 2007 йилда бу кўрсаткич 47,5%га кўтарилди. Аммо, 2008 йилги Жаҳон молиявий инқирози натижасида МДҲ мамлакатларига экспорт 2008-2009 йилларда мос равишда 35% ва 34% га пасайиши кузатилмоқда.


Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига интеграциялашуви натижасида 160 дан ортиқ мамлакатлар билан савдо-иқтсодий алоқалар ўрнатилган бўлиб, натижада эса, унинг ташқи садо географияси йилдан йилга кенгайиб бормоқда.   2011 йилда Ўзбекистон ташқи савдосида МДҲ давлатларининг улуши 44,7% бўлиб, шундан Россия (26,2%), Украина (2,6%), Қозоғистон (10,9%), Тожикистон (0,5%), Туркманистон (1,8%), Қирғизистон (0,6%), улушга эга бўлса, узоқ хориж давлатларининг экспортдаги улуши 55,3% бўлиб,  унда: Хитой (10,2 %), Жанубий Корея (6,4 %), Туркия (4,7 %), Афғонистон (3,1%), Германия (2,2 %), Эрон (1,7 %),  БАА (0,6 %) улушни ташкил этган.


Бу таҳлиллардан кўринадики, тaшқи сaвдo геогрaфияси ривoжлaниб бoрaётгaн Oсиё қитъaси бoзoрлaри билaн сaвдo aйлaнмaсининг ўсиши ҳисoбига сифaт жиҳaтидaн такомиллашмоқда.


Ташқи савдо айланмаси, хусусан экспортнинг географик таркибида МДҲ мамлакатларининг улуши 2010 йил якунларига кўра 45,2 фоизни ташкил этди. 2010 йилда мамлактимиз корхоналари экспортининг 34,0 фоизи Россия Федерацияси, 6,5 фоизи Қозоғистон, 1,3 фоизи Украина ҳиссасига тўғри келди.


Хорижий давлатларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлган маҳсулотларга бўлган талабни ўрганиш, бундай товарлар бозорларига кириб бориш ва рақобат қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш экспорт қилинаётган товарлар сонини ва мамлакатлар географиясини кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.


Экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулот тайёрлаш ва сотиш харажатларини камайтиришда кўмаклашиш, уларни ташқи бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, истиқболли бозорлар, рақобатчилар тўғрисида олиб борилган тадқиқотлар натижалари  билан таништириш, транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантириш, янги транспорт йўлакларини очиш орқали транспорт  харажатларини камайтириш каби  чора-тадбирларнинг амалга оширилиши жаҳон бозорларида корхоналаримиз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади


Бу борада ҳар бир тармоқ учун ишлаб чиқилиши кўзда тутилаётган 2012-2014  йилга мўлжалланган тайёр маҳсулотни янги ташқи бозорларга чиқариш бўйича махсус дастурларда экспорт ҳажмини ошириш, экспорт қилинадиган юкларни ташиш тизимини такомиллаштириш, экспортчи корхоналарни маркетинг, молия ва ташкилий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш  масалалари ўз аксини топади.


Хулоса қилиб айтиш мумкинки, экспорт ҳажмини ошириш, унинг таркибини такомиллаштириш, умуман ташқи савдо айланмасини дивесификация қилиш иқтисодиётимиз таркибий тузилишида сифат ўзгаришларига эришиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш орқали иқтисодий юксалиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада кўтариш мақсадларига хизмат қилади.


 


Тошкент ислом университети


Халқаро иқтисодий муносабатлар кафедраси


ўқитувчиси   Ахадов Адхам


 

Ўзбекистоннинг транзит имкониятлари ва уларнинг самарадорлиги

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Ўзбекистоннинг транзит имкониятлари ва уларнинг  самарадорлиги

Мамлакатимизда инқирoзга қарши чoралар дастурини амалга oширишда инвестицияларни жалб этиш, аввалo, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисoбидан иқтисoдиётимизнинг муҳим тармoқларини жадал модернизация қилиш, тexник ва тexнoлoгик қайта жиҳoзлаш, транспoрт коммуникацияларини янада ривoжлантириш ва ижтимoий инфратузилма объектларини барпo этиш ҳал қилувчи устувoр йўналишга айланди.


Глобаллашув  жараёнларини  жадал тус олиши савдо-сотиқ муносабатларини жадаллашувига олиб келди. Натижада эса шу  соҳа  билан боғлиқ  бўлган транспорт-комуникацияни ҳам ривожланишига сабаб бўлди. Бугунги кунга  келиб бир йил давомида жаҳон миқёсида транспортировка  қилинган   юклар ҳажми 120 млрд.т дан, йўловчилар сони эса 1,3 трлн. кишидан ортиб кетди. Бунинг  учун 650 млн.та автомобиль, 210 минг локаматив  ва 13 мингдан зиёд самолиёт иштирок этмоқда. Транспорт хизматлари жаҳон  хизматлар савдосини  25% га яқин қисмини ташкил қилмоқда[1].


Ўзбекистон бир неча асрлар давомида Европа ва Oсиёни туташтириб турган савдо сотиқ йўлининг марказида жойлашган. Аммо XVI -XVII асрларда денгиз транспортининг ривожланиши “Буюк ипак йўли”нинг аҳамияти пасайишига сабаб бўлди. XX аср охири XXI аср бошларига келиб Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Корея каби Осиё давлатларининг  ривожланиши ва уларнинг жаҳон бозорига кириб бориши янги замонавий Буюк ипак йўлига бўлган талабни ортишига олиб келмоқда. Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг қоқ марказида жойлашган бўлиб, Ғарб ва Шарқ, Жануб ва Шимол томондан Европа ва Осиёни боғловчи қисқа коридор йўлларига эга. Ўзбекистоннинг транспорт секторида темир йўллари муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг жами узунлиги 7000 км бўлиб, ундан 4600 км.ри асосий йўл ҳисобланади. Бу йўлларнинг 75% и экспорт импорт юкларини ташишда ва 90%и транзит юкларини ташишда фойдаланилади. 2011 йил давомида Ўзбекистон темир йўлларидан 59,6 млн. тоннадан ортиқ юк ташилди. Бу юкларнинг 51%и ички, 11,6%и транзит, 8,7%и импорт, 5,5 % и экспортдан иборат[2]. Бугунги кунга қадар бир қанча темир йўл линияларининг қурилиш ишлари амалга оширилди. Жумладан: узунлиги 341 км бўлган Навоий- Учқудуқ-Султонзода йўналиши қурилиши 2001 йилда тамомланган. Узунлиги 220 км бўлган Ғузор–Бойсун-Қумқўрғон йўналиши қурилиши  2007 йилда тамомланган. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-сотиқ, транзит алоқаларининг ривожланиши ва Ўзбекистонни денгиз транспортига олиб чиқадиган энг яқин йўл Афғонистон орқали ўтишини ҳисобга олган ҳолда бир қатор янги темир йўл қуриш лойиҳалари ишлаб чиқилди. Термиз- Мозори Шариф-Ҳирот, Тошкент –Ҳирот- Бозорган, Тошкент -Ҳирот–Сангон- Бандар Аббос, Тошкент–Ҳирот-Чобаҳор лойиҳалари шулар жумласидандир. Бу каби транзит лойиҳаларининг амалга оширилиши тез суръат билан ўсиб бораётган Ўзбекистон ташқи савдо географиясининг кенгайишига асос бўлади.


Кундалик ҳаётимизни бугунги кунда автомобиль транспортисиз тасаввур этиб бўлмаса керак. Автомобиль транспортининг аҳамияти қуйидаги қўрсаткичлар орқали намоён бўлади. Ташқи савдода ташиладиган юкнинг 9%и, давлат ичкарисида ташиладиган йўловчи ва юкларнинг 90,6 %и автомобиль транспортига тўғри келади. Статистик маълумотларга кўра, Республикамизда автомобильда хизмат кўрсатиш йилига 8 % га ўсмоқда. Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг узунлиги 83000 км ни ташкил қилиб, унинг 42500 км.и магистрал, 3200 км.и халқаро магистрал ва 19000 км.и давлат аҳамиятига молик йўллар ҳисобланади. 2009 йил 29 апрелда қабул қилинган Дастурга кўра миллий магистрал йўллар 2014 йилга қадар 1501 км.га узайтирилади. Улар қуйидагилар: Байнов- Қўнғирот–Бухоро-Самарқанд-Тошкент-Андижон  (Е-40), Бухоро -Алат (М-37) ва Бухоро -Қарши -Ғузор–Термиз- Самарқанд (М-39).     


Ўзбекистон  денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкони чекланган 34 та давлатдан  бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳаво йўллари транспорти республика иқтисодиётида алоҳида аҳамият касб этади. Ҳаво транспорти орқали халқаро юкларнинг 6% ташилади. Катта ҳажмдаги мева ва сабзавотларни Россияга юборишда, ускуналар ва уларнинг қисмлари Европадан ва истеъмол товарлари Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан келтиришда хаво транспортидан фойдаланилади. Статистик маълумотларга қараганда компаниянинг рейслари сони йилига 7 %га ўсмоқда. Бугунги кунга келиб компания томонидан дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатига тўғридан-тўғри рейслар ташкил этилган. 2011 йил давомида компания томонидан      2,2 млн.дан ортиқ йўловчи ўз манзилларига етказилди. Бунинг учун эса 5770 та самолиёт орқали 24437 та рейс ташкиллаштирилди[3]. Ўзбеккистон ҳаво йўллари Марказий Осиёда ягона бўлиб,  қулай географик жойда жойлашган. Бугунги кунда компания иҳтиёрида 16 та охирги русумдаги (Boeing, Dreamliner, Airbus, RJ ) самолётлари мавжуд бўлиб, 2011 йилдан бошлаб эса яна янги 16 та самолиёт сотиб олиш учун контрактлар имзоланган.


Ўтган йил мoбайнида «Кoрeан Эйр» кoмпаниясидан миллий авиакoмпаниямиз ижарага oлган замoнавий транспoрт самoлётлари билан ушбу аэропортдан xалқарo йўналишлар бўйича 330 дан oртиқ рeйс амалга oширилди ва қарийб 50618,3 минг тoнна юк ташилди. Бу Навoий шаҳри аэропортини глoбал лoгистика тармoғига интeграциялаш имкoнини бeрди.


Ўзбекистонга жаҳонда йирик ҳисобланган 5 та МДҲ, Марказий Осиё ва Афғонистон,  Яқин Шарқ, Шарқий Осиё,  Жанубий-Шарқий ва  Жанубий Осиё  бозорларига географик жиҳатидан  яқин масофада ва уларнинг ўртасида жойлашган ҳисобланади. Бу эса Ўзбекистонда бу бозорларни туташтирувчи транзит йўлларни барпо қилиш ва мавжудларини қайта реконструкция қилиш орқали транзит  тушумларини ўстириш, шунингдек, экспорт ҳажмини ортишига асос бўлади.


Оҳирги йилларда  Ҳиндистон, Хитой  ва Жанубий  Корея  каби  давлатларнинг  жадал ривожланиши ва уларнинг жаҳон савдосининг  етакчи  мамлакатларига  айланиши бу  давлатларнинг МДҲ ва Шарқий  Европа давлатларига Осиё  давлатларидан  транзит сифатида фойдалинишларини  тақазо қилмоқда. Бу эса юртимизда аввло транзит бўйича алоҳида қонун ишлаб чиқишни тақазо этади.  


Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулоса ва таклифларни  бериш мумкин:


Транзит бўйича алоҳида қонуний меъёрлар ишлаб чиқиш;


Замонавий, тезюрар ва тезкор транзит йўлларини ташкил қилиш;


Ҳиндистон, Хитой ва Европани  тутуштирувчи логистик ҳабларни ташкил қилиш.


Бу таклифларни амлга оширилиши Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларни четга арзон ва тезкор товарлар етказиб бериш имконини беради ва уларни рақобатбардошлигини оширади. Натижада эса ташқи савдо жараёнлари жадаллашади, истеъмол бозори кенгаяди, валюта тушумлари ортади, экспорт географияси кенгаяди ва товар турлари деверсификациялашади. 


 


Тошкент ислом университети


Халқаро иқтисодий муносабатлар кафедраси


ўқитувчиси   Ахадов Адхам


/>

[1] World Trade Organization  World Trade Report Switzerland 2011,  р. 25  (Жаҳон Савдо  Ташкилоти ҳисоботи) 



[2] Иқтисодий тадқиқотлар маркази Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-таҳлилий бюллетень 2011 йил Т―2012,- 63 б.  



[3] Иқтисодий тадқиқотлар маркази Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-таҳлилий бюллетень 2011 йил Т―2012,- 63 б. 



Саноатлашиш жараёнини амалга оширишда ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳамияти

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

        Жаҳон хўжалигида ривожланаётган мамлакатларнинг ўрнини аниқлашда муҳим вазифани ташқи иқтисодий алоқалар эгаллайди. Шу сабабли, саноатлашиш жараёнини жадаллашувида ташқи иқтисодий алоқалар хўжалик ривожланишининг муҳим бўғини ҳисобланади. Бунда ташқи иқтисодий алоқаларнинг асосий шакли бўлган ташқи савдога алоҳида эътибор берилади. Ташқи савдони ривожланиш даражаси, унинг характери, структураси ва жўғрофий йўналиши маълум маънода мамлакатнинг хўжалик алоқаларини жаҳон тизимидаги ўрни ва вазифасини аниқлаб беради.     


           Саноатлашиш жараёнини ривожлантиришда экспортни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Айниқса, экспортдан тушган даромад кўпгина ҳолларда ички жамғарманинг кўпайишига ва индустриал хўжаликни тезлашувига имкон беради, импортини кенгайтиради. Бундай импортни кенгайиши иқтисодиётни рағбатлантиради. Албатта, бундай ҳолатда товарлар импортидан иқтисодий тараққиётни тезлаштириш учун рационал фойдаланиш лозим. Бунда машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситалар импорти алоҳида ўрин эгаллайди.  Бу маҳсулотлар импорти ишлаб чиқаришни ўрнини босиш учун эмас, балки уни тўлдириш учун бўлса мақсадга мувофиқдир.


      Маҳаллий фирмалар ва Транс миллий компанияларнинг мамлакатдаги филиаллари учун ярим фабрикатлар, электрон компонент маҳсулотлар импорти ҳам саноатлашиш жараёнида муҳим ҳисобланади. Бу жараён электротехника саноатини ривожлантиришда алоҳида аҳамиятга эгадир. Саноатлашиш жараёнида экспорт каби импорт ҳам мамлакатнинг тараққиёти учун йўналтирилган ҳисобланади. Ташқи иқтисодий алоқаларни диверсификациялаш натижасида аста секинлик билан тадбиркорлик капитали экспорти ҳам алоҳида аҳамият касб этиб боради. Бу эса иқтисодий тараққиётнинг янги босқичи ҳамда иқтисодиётда структуравий силжишлар амалга ошаётганлигини кўрсатади.  Аммо  истеъмолда илмий сиғимли асбоб ускуналарни  паст ҳиссаси жаҳон хўжалигини ушбу тизимида саноат ишлаб чиқариш автоматизациясини ривожланмаганлигидан далолат беради.


      Ривожланаётган мамлакатларда содир бўлаётган саноат тўнтариши илмий техник революция билан вақт жиҳатдан мос тушади. Бу эса ўз илмий техника базаси  қолоқ бўлган давлатларни ривожланган давлатларни илмий техника потенциалидан кенг фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. Ривожланаётган мамлакатларга бўлган технология харакатини умумий қисқариши Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида нобарқарор макроиқтисодий вазият туфайли  капитал оқиб чиқиб кетишини ошиши ва экспорт тушумларини камайишига сабаб бўлди. Технология кириб келиши тўрт йирик ривожланаётган давлатлар Аргентина, Бразилия, Хитой, Индонезия, Мексикада давом этиши, бу жараён давлат бирлашмаларининг лицензияланган шартномалари орқали амалга ошиши ушбу мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.


      Технология харакатини муҳим жиҳати хорижий Транс миллий компанияларни ички фирма  савдоларига тўғри келувчи  ҳиссасини ошиши билан ажралиб туради. Иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи технология импорти зарур молиявий воситаларни талаб қилишдан ташқари тайёрланган ишчи кучи, импорт қилинган технологияни ишлатиш имкониятини ҳам талаб этади. Бу борада кўпгина ривожланаётган мамлакатларнинг имкониятлари чегарали хисобланади.  Хорижий капитал билан ривожланаётган мамлакатларга етакчи технологиялар келади, у сиз ички пул жамғармалари реал жамғармада реализация қилиниши мумкин эмас. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, жамғаришнинг моддий ва интелектуал элементларини жаҳон бозорида кўп ҳолатда нақд пулга олиш имконияти мавжуд бўлмай, капитал импорти шаклда қўлга киритиш мумкин. Шу сабабли ички жамғармада ижобий сальдога эга давлатлар  молиялаштиришнинг ташқи манбаларини кенг жалб этишга харакат қилади. 


      Ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқаларида марказий сегментни ташқи савдо эгаллайди. 20 асрнинг 80 йилларини ўрталаригача ушбу мамлакатларда товар экспортини ўсиш темпи саноати ривожланган давлатларникидан анча орқада эди. Аста секин ривожланаётган давлатларнинг тайёт товар экспорти сезиларли даражада  ўсди. Бу янги индустриал давлатларда саноатлашиш жараёнини чуқурлашувини кўрсатар эди.  Ишлаб чиқариш базаси ва истеъмол структурасидаги силжишлар экспорт ва импорт ассортиментида ўзгаришларга сабаб бўлди. Замонавий қайта ишлаш саноатининг мавжудлиги тайёр махсулотлар экспортини ривожланишига имкон берди. Буни амалга оширишда саноат потенциалини ошириш муҳим эди.


    Қайта ишлаш саноати маҳсулотлари экспортининг тез ўсиши натижасида ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон савдосидаги ҳиссаси ортди. Бу эса ривожланаётган мамлакатларнинг қайта ишланган товарлар бозорида ўз ўрнини кенгайтириш имконини берди. Саноат потенциалини ошиши учинчи дунё мамлакатларини машина қурилиш маҳсулотлари бозоридаги ўрнини мустаҳкамлади.


 


Н.Ш. Ботирова 


Тошкент ислом университети


“Халқаро иқтисодий муносабатлар”


кафедраси катта ўқитувчиси

Махсус хусусиятли маълумотларни қайта ишлаш жараёнини параллеллаштириш

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

               Махсус хусусиятли маълумотларни қайта ишлаш  жараёнини параллеллаштириш


 


Компьютер дастурларини яратишнинг ҳозирги замон босқичида маълумотларни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш муҳим ўрин эгаллайди. Қийин форммалаштириладиган, махсус хусусиятга эга бўлган объектлар иш фаолиятини таҳлили қилувчи маълумотларни қайта ишлашда тезкорликка эришиш замонавий компьютер тизимларининг қўлланиш самарадорлигини янада оширади. Бундай маълумотлар тузилмаси интернет тармоғида ишлашга мулжалланган бўлса веб самарадорликка эришиш долзарб муаммога айланади. WEB технологияга асосланган дастурлашда барча компоненталар (мижоз қисми, қўлловчи сервер қисми, маълумотлар баъзаси сервери) мувофиқлашган ҳолда ишлаб, фойдаланквчининг эхтиёжини тезкор равишда қондириши зарур. Автоматлаштирилган тизим фойдаланувчи томонидан берилган сўровга мумкин қадар тез жавоб бериши керак. Автоматлаштирилган тизим берадиган жавобни тезлаштириш усулларидан бири бу ички ҳисоблаш ишларида пареллел жараёнларни ҳосил қилиш ва амалга оширишдан иборат. Параллел жараёнлар конвейрли, кўппроцессорли ва кўп машинали архитектурага эга бўлган тизимларда амалга оширилиши мумкин. Масалан [1] да компьютер алгебрасини қўллаш мумкин бўлган амалларда параллелизм масаласи кўриб чиқилади. Бунда ҳисоблаш жараёни хотирадаги маълумотларни ишлатилишига қараб кетма-кет ва параллел бажарилиши мумкин бўлган қисмларга ажратилади. Ҳисоблаш жараёни модели сифатида йўналтирилган граф ишлатилади. Модел махсус ишлаб чиқилган  ParJava тизимида тахлил қилиниб, параллел жараённинг бажарилиш самараси аниқланади. Параллел жараённинг бажарилиш самарасини аниқлаш учун бирор математик усул йўқ. У ParJava тизимида  ўтказалган тажрибалар асосида баҳоланади. ParJava ни циклик оператор ишларини параллеллаштириш, полиномлар кўпайтмасини аниқлашда бажариладиган амалларни параллеллаштириш кабиларга қўллаб, ҳисоблаш жараёнини кетма-кет ва параллел қисимларга ажратилиши тахлил қилинади. Тахлил ёрдамида аниқланган схема устида тажриба ўтказилиб, схема самарадорлиги баҳоланади.


         Ушбу мақолада  WEB технологияга асосланган автоматлаштирилган тизимларга параллел жараёнларни қўллаш масаласи ўрганилади.  WEB технологияга асосланган тизимларда мижоз, яъни дастур комплексидан фойдаланувчи браузер ёрдамида дастур комплексига мурожаат қилади. Қилинган мурожаат қўллаш серверига бирор бир маълумотни тайёрлаб бериш учун талабнома кўринишида бўлади. Талабнома жадвал кўринишидаги тасвир, анимация, фильмлар кўринишидаги маълумотларни олишдан иборат бўлиши мумкин.


Қўллаш сервери талабномани қабул қилиб олиб, уни бажаришга киришади. Талабномани бажариш жараёнида қўллаш сервери тармоққа уланган бошқа қўллаш серверига, бошқа компьютерларга ва маълумотлар баъзаси жойлашган серверларга мурожаат қилиши мумкин. Барча маълумотларни йиғиб, фойдаланувчи талабини қондирадиган экран кўринишини шакллантириш ва уни фойдаланувчига узатишга жуда кўп вақт кетади. Бу фойдаланувчилар рухиятига салбий таъсир қилади. Ҳудди шунингдек, қўллаш серверидан олинган топшириқни бажаришда маълумотлар баъзаси сервери ўзининг махсус ички дастурларини ишга туширади ва топшириқни бажариш учун керакли бўлган маълумотларни шакллантиришга киришади. шакллантириш жараёнида бошқа компьютерда жойлашган ёки бошқа тармоқда жойлашган маълумотлар базаларига мурожаат қилишга тўғри келади.


Демак параллел жараёнларни мижоз талабномасини  қўллаш серверига ўзатишда, қўллаш серверининг ишини ташкиллаштиришда ва маълумотлар базаси серверини дастурлашда амалга ошириш мумкин бўлади. Мақолада ушбу компонеталарнинг ҳар бирида параллеллаштириш муаммолари кўриб чиқилади ва параллел жараёнларни амалга ошириш учун амалий кўрсатмалар берилади.


 


Тошкент ислом университети


“Информатика ва ахборот технологиялари”


кафедраси мудири,


техника фанлари номзоди  Турсунов Н.Х.


 


 


 


     


 

Интернетдан фойдаланишда виртуал хатарлардан сақланиш долзарб вазифадир

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


         Интернетдан фойдаланишда виртуал хатарлардан сақланиш  долзарб вазифадир


 


      Интернетни дунёга қиёслаш мумкин. Ундан нимани ахтарсангиз, топасиз. Фақат топилган нарса тўғри, ишончли ва энг муҳими зарарсиз эканини билиш учун инсонгга онг ва тафаккур керак. Оқ-қорани таниб улгурмаган, яхши-ёмоннинг фарқига бормаган айрим ёшлар интернет орқали узатилган айрим маълумот-хабарларни мутлоқ ҳақиқат деб қабул қилиш ҳолатлари учраётгани кишини жиддий хавотирга солади.


      Бугунги кунда Европа олимлари ёшларда диний дунёқарашнинг шаклланиши кўп жиҳатдан глобал тармоқ – интернет орқали узатилаётган маълумотларга боғлиқ бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлашмоқда. Бугун оммавий ахборот воситаларининг муайян мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни фавқулотда юқори суратлар билан ўсиб бормоқда. Аҳолининг онги ва дунёқарашини шакллантиришда, фуқаролар хориж ва мамлакатда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан ўзларининг тўғри позицияларини белгилаб олишида ушбу таъсир воситаларининг ўрни ва аҳамияти бениҳоя катта. Сўнгги вақтларда дунёда рўй бераётган ўзгаришларни кузата туриб, авваллари оммавий ахборот воситалари геосиёсий жараёнларда оддийгина сиёсий инструмент вазифасини бажарган бўлса, бугунги кунга келиб улар сиёсатни белгилашда муҳим субъект вазифасини ўтай бошлаганига амин бўламиз.


     Ҳозирда экстремистик, террорчи ташкилотлар замонавий компьютер технологиялари имкониятларидан фаол фойдаланмоқда. Қайд этиш керакки, қатор мамлакатларда экстремистик ташкилотлар фаолияти таъқиқланганидан сўнг улар тарғиботнинг илғор кўринишларидан фойдаланишга эътибор қаратмоқда. Масалан, Афғонистонда АҚШ ва иттифоқчи кучлар билан муроса нималигини билмаётган Толибон ҳаракати ўз сафига янги аъзоларни жалб этиш, эришилган “ютуқлар”ни овоза қилиш ва зарур маълумотларни эълон қилиш мақсадида 2011 йилнинг май ойидан бошлаб бугунги кунда дунё бўйлаб оммалашган “Twitter” ижтимоий тармоғидан фойдалана бошлаган. Ваҳоланки, ақидапарастликнинг ашаддий тарғиботчиси бўлган Толибон ҳаракати ташкил топганининг дастлабки йилларидан телевизор, радио сингари замонавий технологияларни мутлақо инкор этиб, ўз аъзоларини бу каби “бидъат”лардан эҳтиёт бўлишга қаттиқ чақирар эди.


     Шу ўринда ижтимоий тармоқларнинг Ғарб сиёсатшунослари “Катта Яқин Шарқ” деб атайдиган ҳудудда рўй берган воқелардаги ўрни ҳақида тўхталиш лозим. Таҳлилчилар “Катта Яқин Шарқ”даги воқеаларда ушбу манбаларнинг аҳамиятини турлича баҳоламоқда. Айримлар намойишларда мазкур тармоқлар энг асосий вазифани бажарди, деса, қолганлар бу воқеаларнинг ортида катта сиёсий манфаатлар ётгани, ижтимоий тармоқлар эса бунда “кўримсиз қўл” вазифасини ўтаб берганини таъкидлаётир. Жумладан, Франс Пресс ахборот агентлиги муҳаррири, Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Жак Шармело (Jacques Charmelot)нинг сўзларига кўра, ушбу воқеаларни тўлалигича ижтимоий тармоқлар фаолияти билан боғлаш хато бўлиб, бунда улар  маълум тоифаларни тўплаш  воситасигина  бўлиб хизмат қилган.


     Яна бир эътиборли воқеа. 2011 йилнинг июнь ойида “Ал-Қоида” ташкилоти интернет орқали террорчилик амалиётини ўтказиш бўйича зарурий кўрсатмаларни ўз гумашталарига етказишга урингани фош этилган.


    “Бугунги кунда террорчи ташкилотлар учун янги аъзоларни Сомали ёки Яман сахроларидан қидириш бирламчи услуб эмас. Айнан интернет улар учун янги имкониятлар эшиги, минглаб аъзоларни жалб этиш воситаси демакдир”, — дейди терроризм масалалари бўйича эксперт Арно де Боршграв (Arnaud de Borchgrave). Унинг фикрича, 11 сентябрь воқеаларига қадар дунё бўйлаб чамаси 20 та экстремистик кайфиятдаги интернет сайтлари мавжуд бўлган бўлса, айни кунларда уларнинг адади 1000 дан ошиб кетган


    Британиянинг Киллиама Фонди таҳлилчиси Номан Бенотманнинг таъкидлашича, фильм дунё юзини кўрадими, йўқми мазкур ҳолат “Ал-Қоида” ташкилоти тарғиботнинг янги услубларига эътибор қаратаётгани, хусусан, интернет ва медиа тарғиботга фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида аҳамият бераётганини тасдиқлайди. Мутахассисларнинг қайд этишича, “Ал-Қоида” ўз тарғиботининг 99% ни интернет орқали амалга оширмоқда.


   Бундай мисоллар жамият барқарорлигини таъминлаш, ёшларнинг онги ва тафаккурини ёт таъсирлардан ҳимоялаш учун хавфсиз киберкенглик яратиш зарурати ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини кўрсатади. Шубҳасиз, биз интернетни демократиянинг энг муҳим тамойили бўлган сўз эркинлигини таъминловчи замонавий восита эканини эътироф этамиз ва унга бирор бир қаршилик кўрсатмаймиз. Айни дамда хушёр бўлмоғимиз керакки, турли баландпарвоз чақириқ ва шиорлар, ўзини яқин ва холис деб кўрсатувчи яширин “дўст”лар ортида пухта ўйланган жирканч манфаатлар ётгани, бундай чорловларга эргашиш оқибатида ўзимизни, оиламизни, ёйинки, бутун мамлакатни оғир аҳволга солиб қўйиш ҳеч гап эмас. XXI асрда асосий кураш инсон қалби ва онгини эгаллашга қаратилганини инобатга олсак, ушбу курашда энг илғор воситалар — интернетдан фойдаланилишининг сабабини янада теранроқ англаб етамиз. 


 


Мақоланинг тўлиқ шаклини юклаб олиш


www.tiu.uz  Maqolalar bolimi


 


Тошкент ислом университети


Информатика ва ахборот технологиялари


кафедраси ўқитувчиси  О. Дадамуҳамедов

Маънавий-маърифий қидирув тизими

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

                                    Маънавий-маърифий  қидирув тизими


 


Интернет тармоғида маълумотларни қидирув — бунда ҳар бир фойдаланувчи ўзига керакли бўлган бирор маълумот ёки материални махсус қидирув тизимлари орқали топиш имкониятига эга бўлади.


Интернет тармоғи фойдаланувчилари қидирувни Интернет муҳитида жойлашган веб-сайтлар, уларнинг манзили ва ички маълумотлари бўйича олиб бориши мумкин. Бу эса фойдаланувчига керакли бўлган ахборотни самарали қидириш ва тез топиш имкониятини беради.


Интернет тармоғи шундай бир муҳитки у ўзида турли кўринишдаги ва турли тиллардаги кўплаб ахборотларни жамлаган.


Интернет тармоғида ҳар бир фойдаланувчи ахборотни қидириш учун ўзбек, рус, инглиз ёки бошқа тиллардаги бир ёки бир неча сўздан ташкил топган сўровлардан фойдаланади.


Интернет тармоғида маълумотларни унинг сарлавҳаси ёки унинг таркибида иштирок этган сўзлар ва жумлалар бўйича қидириб топиш мумкин.


Бунда фойдалаувчи томонидан Интернет қидирув тизими қидирув майдонига керакли маълумотга доир сўз ёки жумла киритилади ва қидирув тизими ишга туширилади.


Ҳар бир фойдаланувчига Интернет тармоғи орқали ўзига керакли бўлган маълумотларни осон ва тез кидириб топиши учун ахборотнинг параметрлари бўйича қидириш таклиф килинади. Улар куйидагилардан иборат:


v    Маълумотларни унинг тили бўйича қидирув;


v    Маълумотларни унинг тури (матн, расм, мусиқа, видео) бўйича қидирув;


v    Маълумотларни унинг жойлашган минтақаси бўйича қидирув;


v    Маълумотларни унинг жойлаштирилган санаси бўйича қидирув;


v    Маълумотларни унинг жойлашган Интернет зонаси бўйича қидирув;


v    Маълумотларни хавфсиз қидирув.


        Турли нобоп сайтлардан сақланувчилар  учун GOOGLE нинг аналоги сифатида илк маротаба «halalgoogling.com» қидирув тизими ишга тушди. Ушбу тизим google билан бир ҳил ишни бажарса-да, бошқа тарафдан  маънавиятга зид бўган нарсаларга автоматик тарзда таъқиқ қўяди. Жумладан, беҳаё сурат ва видеолар ҳамда диний адоватни тарқатувчи маълумотлар шулар жумласидандир. 


      Сайт яратувчиларининг фикрига кўра, уларнинг ушбу тизимни яратишларига сабаб, фойдаланувчилар интернет тармоғидан ўзларига керакли маълумотларни маънавий мезонлар меъёридан чиқмаган ҳолда қидиришлари ва фойдаланишлари ҳамда вояга етиб келаётган ёш авлодни турли хил ғаразли ғоялардан сақлаш учундир.


 


  Тошкент ислом университети


  Информатика ва ахборот технологиялари


  кафедраси ўқитувчиси О.Дадамуҳамедов