avatar
Куч
1053.51
Рейтинг
+458.04

Saidjalolov Saidafzal Saidxanbalovich

Мақолалар

Amir Temur shaxsiga bir nazar

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

9 aprelda yurtimiz bo'ylab Amir Temur tavalludining 679 yilligi keng nishonlandi. Shu munosabat bilan biz “Sohibqiron” deya ulug’lanuvchi, buyuk davlat asoschisi, sarkarda va noyob fazilatu xislatlar egasi bo`lmish Amir Temur shaxsi haqida to`xtalib o`tamiz.
Keling, siz bilan o’tgan dunyo ahliga ma’lum va noma’lum bo’lgan Amir Temur shaxsiyatini yana bir karra kashf etaylik. Bunda biz asosiy manba sifatida, Amir Temur bilan uchrashish baxtiga muyassar bo’lgan va shu asosida o’zining 2 qismdan iborat “ Amir Temur tarixida taqdir ajoyibotlari” asarini yozgan arab tarixchisi Ibn Arabshoh fikrlarini, shuningdek, afrikalik tarixchi, jamiyatshunos olim Ibn Xaldunning Sohibqiron bilan bo’lgan suhbati asosida yaratilgan “Amir Temur va Ibn Xaldun”1 kitobigi lavhalarni ham ko’rib chiqamiz. Dastavval Ibn Arabshoh tasviridagi chizgilar: “U bexato fikrli, farosatli, ulug’vorligi, qat’iy so’zlovchi, boshiga kulfat tushganda ham haqgo’y kishi edi. U birovdan bir gap eshitganda dalil talab qiladigan, zimdan qarash va ko’z ishoralarini sezadigan idrokli kishi edi.” Dastlabki chizgilardan ko’rinib turibdiki, Sohibqiron o’ta sinchkov va sezgir, qolaversa, mamlakatida haqiqat va adolatni o’rnata olgan buyuk shaxslardan biri edi.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тадбир

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризм ҳозирги дунёнинг глобал муаммоси экани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабдан ҳам оламдаги барча маърифатпарвар кучлар қатори Ўзбекистонда ҳам унга қарши курашнинг турли кенг миқёсдаги фаолияти олиб борилмоқда. Ушбу глобал муаммо юзасидан олий ўқув юртларида жуда кўплаб давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Улардан навбатдагиси   2015 йил 10 мартда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий куткубхонасида  ташкил этилган “Дунёда ядровий технологиялар ва оммавий қирғин қуролларига эгалик қилиш, сиёсий ва диний радикализм, экстремизм, оғуфурушлик, этник ҳамда миллатлараро зиддиятларнинг авж олишида ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни” мавзуидаги  тадбир бўлди.


Давоми


 

«Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


  2015 йил 9 апрелда республикамизда “Диншунослик” фанини  ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Тошкент ислом университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.


Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

2014 йил 30 августда Тошкент шаҳри Олмазор ва Ўқчи маҳаллалари фаоллари билан «Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.




Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият


Халқимиз ҳар йили Мустақиллик байрамини улкан ютуқлар, муваффақиятлар билан кутиб олади. Энг улуғ, энг азиз айёмга муносиб туҳфа ҳозирлаш, юртимизни янада обод ва фаровон этиш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. 


Бу йил ҳам улуғ байрамимиз арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, санъат ва спорт кошоналари, турар жойлар, йўллар, кўприклар қуриб битказилди. Халқимизга хос эзгу анъаналарга мувофиқ бу иншоотлар хосиятли ва хайрли кунларда – Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди. 



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди (давоми)

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

   Юртбошимиз раҳнамолигида навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахмат мактабининг жаҳондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда.


   Бугун ўзбек шахматчилари қитъа ва жаҳон чемпионатлари, жаҳон шахмат олимпиадаси, Осиё ўйинларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимизда вояга етаётган ёш авлод дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини исботлаб келмоқда. Шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, ўзбек қизлари ўртасида биринчи халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова каби шахматчиларимизни бугун бутун дунё билади. Жорий йилнинг июнь ойида Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшларининг ақл-заковати, истеъдод ва салоҳиятини бутун дунёга намоён этди. Пойтахтимизда 12 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ёш шахматчиларимиз 6 олтин, 4 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритди. Шахмат бўйича жаҳон чемпионлари Нодирбек Абдусатторов ва Исломбек Синдоров, иқтидорли шахматчиларимиздан Абдулбосит Шарифжонов, Оқжол Раҳматуллаев, Нодирбек Ёқуббоев, Мафтуна Бобомуродова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, қитъа чемпиони шарафига муяссар бўлди.


O’zbekistonning Tas-IX tarmog’i

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


    Butun jahon global tarmog‘i. U davlat, ta’lim, tijorat, harbiy va korporativ tarmoqlarni birlashtirib, ma’lumotlarni uzatish protokoliga asoslangan.    Ommaviy yoki xususiy ravishda yuqori darajali kommunikatsiya xizmatlarini ta’minlovchi global axborot tizimi. Uning qismlari IP protokoliga asoslangan noyob manzil makoni orqali o‘zaro bog‘liqdir. Butun dunyoni qamrab olgan o‘zaro bog‘liq komp’yuter tarmoqlari to‘plami. Internet, barchasi IP protokolidan foydalanuvchi komp’yuterlar, elektron pochtasi, e’lonlar doskalari, ma’lumotlar bazalari va mulohaza guruhlaridan va boshqa ko’pkina tizimlardan erkin foydalanishni ta’minlaydi.


   Internet-International — xalqaro va  net — tarmoq  so‘zlaridan olingan. Internet bir rangli tarmoq hisoblanadi, ya’ni tarmoqdagi barcha komp’yuterlar bir toifali bo‘lib, istalgan komp’yuter tarmoqdagi boshqa komp’yuterga ulanishi mumkin.



Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

  Мамлакатимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб, ўзига муносиб ўрин эгаллаб олаётгани унга бўлган  севгимиз тафтини ошираётир. Барча ютуқларимизнинг асосий омили ва мезони биринчи навбатда халқимизнинг дунёқараши, одамларимизнинг сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқаролик фаоллиги тобора кучайиб бораётганидадир. Зеро, инсон ўз меҳнатининг натижасини кўрганда, юксак самарасининг гувоҳи бўлганда қилган ишидан мамнун бўлади. Машаққатли меҳнатининг натижаларини қайта-қайта кўргиси, эшитгиси келади. Ана шу аснода унга бўлган вафоси, садоқати ва севгиси янада ортади. Шу маънода, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни ҳар томонлама асослаб, уларни бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил қиладиган бўлсак, севги ва садоқатимизнинг боиси янада ёрқинлашади.



Ўзбекистон – келажаги буюк давлат

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

    Бугун Ўзбекистон танлаган тараққиёт йўли – ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий йўл эканини халқимиз кўрди, ҳис қилди. Бугун ўзимиз танлаган йўлнинг нақадар тўғри, омадли ва мустаҳкам асосга эга экани билан фахрланиб юрибмиз. Йигирма уч йил аввал ана шундай йўлни танлаганимиз учун бугун ўзимиздан, шу йўлни танлаган сарбонимиздан мамнунмиз. Чунки Ўзбекистон мустақиллигининг ўтган йигирма уч йили  ёш давлатимиз учун сиёсий соҳа, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт ва маънавият, ижтимоий ҳаёт, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва миллий хавфсизликни таъминлаш борасида ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш, жаҳон  ҳамжамиятидан муносиб  ўрин эгаллаш даври бўлди.



Ўзбекистоним

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

      Тупроғинг кўзимга суртсам нур ингай,


 


      Васлинг баҳорида тошда гул унгай,


 


      Журъатинг зўридан ағёр ҳам тонгай,


 


       Бу менинг Ватаним – Ўзбекистоним.


  


Мустақиллик байрамининг эзгу ғояси

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

                                                                                                                                                                                                                                                  Ватанни севмоқ иймондандир!


                                                                                                                       “Ҳикматлар”дан


 


     Мана, йигирма уч йилдирки, Ўзбекистон халқи мустақиллик байрамини кенг нишонлаб келмоқда. Албатта, байрам тантаналари ҳар йили ўзига хос шиор билан ўтказилади. Масалан, 2007 йилда “Бу байрам – барчамизники, бутун халқимизники”, 2008 йилда“Мустақиллик  –  бизнинг  борлигимиз,  шону-шуҳратимиз,  эркин  ва  фаровон  келажагимиз  гаровидир!”, 2009 йилда“Мустақиллик биз учун – ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигининг, биз кўзлаган демократик жамият барпо этишнинг гаровидир”, 2010 йилда “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон”, 2011 йилда  “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!”,  2012 йилда “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!” ва 2013 йилда “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган шиор билан нишонланди.   Ана шу шиорлар орқали халқимиз ҳам шукроналар айтмоқда, ҳам маррани баланд олмоқда. Шу Ватанни қанчалик севишини, ардоқлшини, қадрлашини, авайлаб-асрашини, юксалтиришини, гўзаллаштириб боришни эътироф этаётир. 2014 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга бинаон, Ватанимизнинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас санани – Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги байрамига бағишланган жорий йилги ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилиши белгиланди.



Ватанга садоқат - олий саодат

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

Ўғлон ҳақингни бил, бурчингни оқла!


Эл-юртинг, тупроғинг қадрини сақла!


Байроғин баланд тут, номин шарафла!


Уни асра-авайла, этма хиёнат,


Ватанга cадоқат — олий  саодат.


 


Мадҳингни битсам

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

 


Юртим, гул жамолинг мадҳини битсам,


Юрак фахр туяр, ифтихор туяр.


Нурли кунларингни тараннум этсам,


Борлиғим қувончдан энтикиб қўяр.


 


Шул сабаб фаровон заминда ҳар жон,  


Қалбида шукрона туйғусин туйдим.


То тирик эканман ҳар нафас ҳар он,


Сени онам дея ардоқлаб суйдим.


 


Аждодлар ўгити шонли тарихинг,


Унда янграгандур мангу алёрлар.


Бугун қувончларга тўлмоқда бағринг,


Шукр, мустақилсан, янграр ёр-ёрлар.


 


Лола Азимова

Ўзбекистон - бунёдкорлар Ватани

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

 



 


Ҳар тупроғи зардир, эли озоддир,

Ер юзининг боғу бўстон чамани.

Эзгу ишга ғайрат  ила ободдир,

Ўзбекистон — бунёдкорлар Ватани!

 


 


Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият


 


Чин инсон унутмас насабин, наслин


Ҳатто булбул алқар ўсган чаманин.


Шу тупроқ волидам,  шу замин аслим,


Ягонадирсан, муқаддас Ватаним!


 


Жаннатларга монанд боғу бўстоним,


Васфингда ожиздир минг бир қасида.


Ер юзи сайқали гул-гулистоним,


Севги ва садоқатим сенга бахшида!


 


Сенсиз татимас роҳат-фароғатим


Васлинг жонга ҳузур, эй, жонажоним,  


Меҳринг-ла комил бахту саодатим


Гулла, яшна, гўзал Ўзбекистоним!


 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида


 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


 


Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас санани – Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрмоқда. Ана шу улуғ айёмни муносиб кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида бугунги кунда олиб бораётган маънавий-маърифий фаолиятимизнинг асосий маъно-мазмунини аввало биз танлаган тараққиёт йўлининг ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий йўл эканини, янги демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш борасида биз эришган ютуқ ва марраларнинг моҳияти ва аҳамиятини юртимиз аҳолиси ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, уларнинг қадр-қимматини чуқур англаш ташкил этиши даркор.


 


 



Ёшларда соғлом руҳият шаклланишида оилавий муҳитнинг ўрни

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


   Ўзбекистон мустақилликка эришгач демократик ва адолатпарвар фуқаролик жамиятини барпо  этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу масала табиий равишда оилада ёшлар интеллектини шакллантириш ва жонлантиришни долзарблигини кўрсатади. Негаки ҳар бир ёшнинг онги ва савияси оилада шаклланади. Шу маънода Президент И. Каримовнинг “… бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди[1], деб айтган сўзлари жамятда оилани бирламчи бўғин эканлигини исботлайди.  Айнан 2012 йил  “Мустахкам оила йили”, деб эълон қилиниши эса юқорида айтиб ўтилган масалаларнинг амалий натижаси хисобланади. Чунки, Президентимиз таъкидлаганлариидек, “Бугунги кунда оддий ҳақиқат барчамиз учун аён бўлиши керак: олдимизда турган энг улуғ мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг ХХI асрда жаҳон ҳамжамиятида қандай ўрин эгаллаш ҳам – буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир”[2].



Марказий Осиёнинг бой ва бебаҳо тарихий меросини ёш авлодга етказиш

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Марказий Осиё ҳудуди асрлар давомида Буюк Ипак йўли орқали Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган кўприк вазифасини ўтаган. Турли цивилизация ва маданиятлар ўзаро туташган муҳим чорраҳада жойлашган қадим диёримиз шу асосда умуминсоний тараққиётга беқиёс ҳисса қўшган ўлка сифатида танилган. VIII асрлардан бошлаб эса Марказий Осиё мусулмон маданияти ривожида ўчмас из қолдирганини кўплаб мисоллар орқали яққол кўриш мумкин. Кўҳна Мовароуннаҳр заминида туғилиб камолга етган, ўзининг илмий жасорати ва буюк кашфиётлари билан ислом дунёсида улкан шуҳрат қозонган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний, Хожа Аҳрор Валий, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби азиз алломаларимиз, буюк мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ислом маданияти ва цивилизацияси билан чамбарчас боғланиб кетган.



Ўзбекистон - бахтиёрлар ўлкаси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  Gallup World компанияси ижобий таассуротлар Индексини эълон қилди(Positive Experience Index), унда  Ўзбекистон 138 мамлакат орасида 29-ўринни олди.


  Таъкид жоиз, мазкур кўрсаткич бўйича  МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон 1-ўринда. Шунингдек,  Ўзбекистон Франция (34-ўрин), Финляндия (36-ўрин), Италия (45-ўрин), Буюк Британия (54-ўрин) и Япония (60-ўрин) каби ривожланган мамлакатларни ортда қолдирди.


   Компания қайд этишича, яхши даромад топаётган кишилар ўзларини бахтлироқ ҳис қилганлар. Шу билан биргаликда бахт-саодатни пулга сотиб олиб бўлмайди. Индекс 138 мамлакатда 1000га яқин одам орасида ўтказилган сўровлар бўйича тузилгани маълум қилинди.


МАНБА


 

Ватаним!

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

                        Ватаним!


 


       Ватаним! Меҳрибон ошёним менинг,     


 


      Ҳар қарич тупроғинг олтиндан афзал.


 


      Айтсам, тугатолмам достонинг сенинг,


 


      Тоғу далаларинг барчаси гўзал.