avatar
Куч
1035.00
Рейтинг
+450.84

Saidjalolov Saidafzal Saidxanbalovich

Мақолалар

Миллий ифтихоримиз рамзи

Илм-фан
Миллий ифтихоримиз рамзи
Байроқ қадим-қадимдан Ватан озодлиги, миллат бирлиги ва ғалабаси тимсоли бўлиб келган. Байроғимиздаги ҳар бир ранг ва белгида халқимизнинг асрий анъаналари, миллий қадриятларимиз акс этган.

 Мовий ранг азалдан куч-қудрат, тинчлик, тенглик, беғуборлик, донишмандлик тимсоли саналган. Оқ ранг поклик ва фаровонлик,

Тошкент ислом университетида "Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Илм-фан
2017 йил 16 ноябр куни университет анжуманлар залида илмий-амалий конференция ўтказилди
 ЮНЕСКО ташкилоти томонидан эълон қилинган “Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб ўтказилган илмий-амалий конференция Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил

Тошкент ислом университети қошидаги Академик лицей ўқувчилари учун “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир ўтказилди

Илм-фан
15 ноябр куни мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида   “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбат бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар прокуратураси жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори Б.Нормуродов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ходими, Тошкент

Шароф Рашидов – атоқли давлат ва жамоат арбоби

Илм-фан
  Шароф Рашидов –  атоқли давлат  ва жамоат арбоби
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 27 мартдаги  “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг 100 йиллигини нишонлан тўғрисидаги” қарорига мувофиқ бугун Тошкент ислом университетида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих

Tolerantlik-o'zbek talqinida!

Илмий мақолалар
Илм-фан
 
 
ulashuvchi o'zbek xalqi bag'rikenglik manosida qo'llaydi.  O'zbek xalqi azal-azaldan mehmondo'st,  Tolerantlik so'zi lug'atda-chidamlilik, bardoshlilik degan manolarni anglatadi. Lekin, bu so'zni qalbi pok, mehnatsevar, har bir millatga yordam qo'lini cho'zib,boshqalarga xursandchilik mehnatsevar xalq. O'zbeklarning bag'rikeng xalq ekanini II jahon urushidan so'nggi yillarda qozoq, qirg'iz, tojik, tatar, chechen, rus, turk millatlariga mansub odamlarga, yosh-u qariga, 
 

O'ZBEKISTONDAN YETISHIB CHIQQAN MUTAFAKKIRLAR IJODIDA DINIY BAG'RIKENGLIK MASALALARINING YORITILISHI

Илмий мақолалар
Илм-фан
 
"...Bashariyat murakkab taraqqiyot jarayonini boshdan kechirayotgan bir paytda diniy bag'rikenglik, turli dinlarga mansub xalqlar o'rtasidagi muloqot va amaliy hamkorlikni kuchaytirish nihoyatda muhim ahamiyat kasb etmoqda".
Islom KARIMOV
    Mustaqillik sharofati bilan 130 dan  ortiq millat va elat vakillari yashaydigan O'zbekistonda turli millat va elat vakillari farovon yashashi uchun qulay sharoitlar yaratilgan bo'lib, Islom, nasroniylik, yahudiylik dinlari va boshqa konfessiyalar vakillari tinch, osoyishta hayot kechirishmoqda.    Respublikamiz bo'yicha faoliyat ko'rsatayotgan 2238ta diniy tashkilotdan 174 tasi boshqa dinlar va konfessiyalar vakillariga xizmat qiladi.

Тил билган дунёни билади

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Эътирозга ҳожат йўқ, бизнинг асримиз том маънода интеллектуал бойлик асрига айланди. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларига илғор фан ва техника янгиликлари, айниқса, ақл бовар қилмас даражада мукаммал, ихчам ва ўнғай ахборот-коммуникация технологиялари кенг кириб келди. Натижада дунё миқёсидаги глобаллашув жараёнлари янада тезлашди.

КОМПЬЮТЕР ВА БОЛАЛАР ЁХУД СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРГА БИР НАЗАР

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Бугун ҳаётимизни компьютерсиз, ахборот-технологияларисиз тасаввур қилолмаймиз. Бир вақтлар ёзмоқчи бўлган ишларимизни ёзув машинкасида тўғридан-тўғри қоғозга туширардик. Агар бирор бир хато кетса борми, бутун бошли қоғозни олиб, бошқасини ўрнатишга мажбур бўлар эдик. Бугун ишимизнинг суръати ошди ва бу каби муаммолар ҳал бўлди. Уйда, ишда, ўқишда ва кўплаб жойларда ёзув, ҳисоб-китоб каби ишларимиз билан боғлиқ муаммоларимиз компьютер туфайли тезликда ўз ечимини топмоқда. Юртдошларимизнинг кўплари ноутбук, нетбук, планшет ва ҳаказолардан фойдаланишадики, бу юмушларимизнинг янада енгиллашишига туртки бўлмоқда. Компьютер билан бирга интернет тушунчаси ҳам кириб келди. Бу нарса тезкор маълумот олишнинг энг қулай усули бўлиб қолди ва барчамиз унга эҳтиёж сезамиз.

Инглиз тилини ўрганишда интернетнинг аҳамияти

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Ўзбекистонда чет тилларини, хусусан инглиз тилини чуқур ўрганиш давлат аҳамияти даражасига кўтарилди. Ҳозирги кунда нафақат олий таълим муассасалари, олий ўқув юртлари, коллеж, лицей ва мактабларда, балки барча жабҳаларда инглиз тилини ўрганишга катта аҳамият берилмоқда. Бу борада интернетда On-line тизими орқали тил ўрганиш ўзининг қулайлиги, самарадорликлиги ва имкониятларининг кенглиги билан етакчи ўринни эгаллайди.

Нуронийлар қадр топган юрт

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Нуронийлар қадр топган юрт

Дунёнинг мана-ман деган давлатларида инсоннинг ёлғизлашуви кучаяётган, бу жиддий оқибатларга олиб келаётган, оила қадриятларига путур етаётган бир пайтда юртимизда оиланинг маънавий, руҳий ва жисмоний соғломлиги, ёш авлод камолоти тўғрисида ғамхўрлик қилинаётгани таҳсинга лойиқдир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2015 йилнинг мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили деб номланиши замирида ҳам ана шу эзгу ният мужассам.

Тошкент ислом университетида маҳорат дарслари: Профессор Казуюки Нагао

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Тошкент ислом университетида маҳорат дарслари: Профессор Казуюки Нагаонинг «CV ва резюмени тайёрлаш ҳамда профессионал карьера учун суҳбатдан ўтишнинг халқаро стандартлари“
мавзусидаги тақдимоти


2015 йил 16 апрелда Тошкент ислом университети мастер класс- маҳорат дарсларининг навбатдагиси ўтказилди. Мастер классни Фиқҳ, иқтисод ва табиий фанлар факультети декани ўринбосари Ҳ.Пирматов очиб, иштирокчиларни кун тартибидаги масала билан таништирди ҳамда сўз навбатини Тошкент ислом университети профессори Казуюки Нагаога берди. Профессор Нагао CV ва резюмени тайёрлаш ҳамда профессионал карьера учун суҳбатдан ўтишнинг халқаро стандартлари ҳақида тақдимот қилди.
Мақоланинг давоми

Тошкент ислом университети магистрантларининг илмий-амалий анжумани

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Тошкент ислом университети магистратура талабаларининг илмий-тадқиқот ишларини бажаришга малака ва кўникмаларни ошириш, магистрлик диссертацияларини амалга оширишга кўмаклашиш, улар учун маъруза ва чиқишлар қилиш, илмий мақолаларини нашр этиш имкониятларини ошириш мақсадида 2015 йил 28 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида Магистрантлар илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Хабарнинг давоми

Кексаларни эъзозлаш – жамият маънавий ҳаётининг муҳим асоси

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Халқимизда “қариси бор уйнинг фариштаси бор” ёки “қари билганни пари билмас” каби гўзал мақоллар бўлиб, бу ўзбек халқининг нечоғлик бағрикенглиги ва кексаларга нисбатан ҳурматли эканлигидан дарак беради. Қарияларни эъзозлаган, қадрлаган, уларни асраб-авайлаган ҳамда ёш авлод тарбиясида устоз даражасида кўтарган давлат ва жамият ўз маънавий такомилида бир қадар юксалиш жараёнини амалга оширган ҳисобланади. Чунки узоқ йиллар турли синовлар натижасида ҳаёт сабоқларини олган, бебаҳо ҳаётий тажрибага эга бўлган кекса авлод вакилларини қадрлаш ва эъзозлаш – ҳар жиҳатдан муҳим ва инсоний бурчдир.
Мақоланинг давоми
Лола Азимова

JICAнинг Бизнес бошқаруви бўйича волонтёри ТИУда

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Профессор Нагао
2015 йил 14 апрелда Тошкент ислом университетига Япониянинг JICA Халқаро ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги волонтёри ташриф буюрди. Кўп йиллик тажрибага эга япон мутахассиси “Бизнес бошқарув ва консалтинг”, “Халқаро менежмент” ва “Корхона иш юритиши” мавзуларида ТИУ “Халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналиши бакалавр ва магистратура талабаларига дарс беради.
JICA билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида ТИУда халқаро молия, информатика ва бизнес бошқарув соҳалари бўйича 3та япон профессори дарс бермоқда.

Салафийлик таҳдидини очиб беришга бағишланган тадбир

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
2015 йил 15 апрель куни Тошкент ислом университетида “Салафийлик”нинг аҳоли тинчлиги ва жамият барқарорлигига таҳдидини очиб беришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ректор Р.Абдуллаев олиб борган ушбу тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалар (жами 350 киши) иштирок этди.
Анжуман
Мақоланинг давоми

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида илмий-амалий семинарлар бўлиб ўтди

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Farg'ona
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуасининг 2015 йил 16 февралдаги 17-сон мажлис баёнида билан тасдиқланган Дастур ижроси юзасидан жорий йилнинг 7 апрелидан бошлаб республика бўйлаб “Ёшларни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, уларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш” мавзусида илмий-амалий семинарлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Мақоланинг давоми

Муқаддас динимизни ниқоб қилаётганлар

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва анъаналарни асрашга хизмат қилиши билан ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда диннинг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маънавий ва руҳий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда курашга даъват этиш борасидаги аҳамияти беқиёсдир.
Ислом Каримов
Сўнгги йилларга келиб, Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган бир гуруҳ манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлди. Улар жамият ўртасида бузғунчилик, ноҳақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олдириб, аҳолининг тинчини бузиб, эзгу амалларга чорловчи Ислом динига зарар етказиб, халқлар орасида низо чиқаришга, нифоқ солишга ҳаракат қилмоқдалар. Энг ачинарлиси, улар ўз харакатларини асослаш учун ҳар бир мусулмон учун муқаддас бўлган Қуръони каримдан ўзлари билганча фойдаланиб, одамлар ўртасида фитна чиқаришга уринмоқдалар. Афсуски, баъзида улар ўз мақсадларига эришмоқдалар ҳам. Лекин тун ортидан ёруғ кун келгани каби, уларнинг асл башаралари кун сайин намоён бўлиб, кўзлаган мақсадлари эса пучга чиқмокда.
МАҚОЛАНИНГ ДАВОМИ

Amir Temur shaxsiga bir nazar

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

9 aprelda yurtimiz bo'ylab Amir Temur tavalludining 679 yilligi keng nishonlandi. Shu munosabat bilan biz “Sohibqiron” deya ulug’lanuvchi, buyuk davlat asoschisi, sarkarda va noyob fazilatu xislatlar egasi bo`lmish Amir Temur shaxsi haqida to`xtalib o`tamiz.
Keling, siz bilan o’tgan dunyo ahliga ma’lum va noma’lum bo’lgan Amir Temur shaxsiyatini yana bir karra kashf etaylik. Bunda biz asosiy manba sifatida, Amir Temur bilan uchrashish baxtiga muyassar bo’lgan va shu asosida o’zining 2 qismdan iborat “ Amir Temur tarixida taqdir ajoyibotlari” asarini yozgan arab tarixchisi Ibn Arabshoh fikrlarini, shuningdek, afrikalik tarixchi, jamiyatshunos olim Ibn Xaldunning Sohibqiron bilan bo’lgan suhbati asosida yaratilgan “Amir Temur va Ibn Xaldun”1 kitobigi lavhalarni ham ko’rib chiqamiz. Dastavval Ibn Arabshoh tasviridagi chizgilar: “U bexato fikrli, farosatli, ulug’vorligi, qat’iy so’zlovchi, boshiga kulfat tushganda ham haqgo’y kishi edi. U birovdan bir gap eshitganda dalil talab qiladigan, zimdan qarash va ko’z ishoralarini sezadigan idrokli kishi edi.” Dastlabki chizgilardan ko’rinib turibdiki, Sohibqiron o’ta sinchkov va sezgir, qolaversa, mamlakatida haqiqat va adolatni o’rnata olgan buyuk shaxslardan biri edi.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тадбир

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

     Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризм ҳозирги дунёнинг глобал муаммоси экани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабдан ҳам оламдаги барча маърифатпарвар кучлар қатори Ўзбекистонда ҳам унга қарши курашнинг турли кенг миқёсдаги фаолияти олиб борилмоқда. Ушбу глобал муаммо юзасидан олий ўқув юртларида жуда кўплаб давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Улардан навбатдагиси   2015 йил 10 мартда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий куткубхонасида  ташкил этилган “Дунёда ядровий технологиялар ва оммавий қирғин қуролларига эгалик қилиш, сиёсий ва диний радикализм, экстремизм, оғуфурушлик, этник ҳамда миллатлараро зиддиятларнинг авж олишида ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни” мавзуидаги  тадбир бўлди.


Давоми


 

«Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияси

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

 


  2015 йил 9 апрелда республикамизда “Диншунослик” фанини  ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Тошкент ислом университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.