avatar
Куч
1053.51
Рейтинг
+458.04

Saidjalolov Saidafzal Saidxanbalovich

Мақолалар

Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

Президент асарлари
Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

ЎзА, Аъло Абдуллаев (сурат), 09.05.2014 18:57


Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда



Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган.


 


Бу сана урушларда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиладиган эзгу маросимдир.


 


Бундай кунларда бугунги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини теранроқ англаймиз.



Ҳақ сўз фидойиси

Блог им. saidafzal

           Ҳақ сўз фидойиси


 (Қадрли устозимиз Шоислом Акмаловга бағишланади)


 


Сўзларингизда ҳикмат, минг бир ибрат мужассам,


Эзгу ишга бош-қошсиз устозимиз Шоислом.


Маънавият фидойиси эл ичида мукаррам,


Шогирдларнинг бахтига доимо бўлинг омон!



Узбекистан в пятерке лидеров по обеспечению правопорядка и безопасности

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

УзА, 23.04.2014 23:12


   Об этом говорится в ежегодном докладе международной независимой организации «The World Justice Project», обнародовавшей очередной Индекс верховенства права в мировом масштабе.


   В докладе отмечается, что верховенство права обеспечивает для общества устойчивый экономический рост, содействует развитию подотчетности правительств всех стран мира и поощряет уважение к фундаментальным правам человека.


    Впервые указанный Индекс был опубликован в 2010 году и является уникальным исследованием, основывающимся на результатах социологических опросов и изучении экспертных источников в различных странах мира.


    Одним из главных критериев, по которым оценивались государства, стало направление «Порядок и безопасность», в рамках которого международные эксперты рассматривали ситуацию с порядком и безопасностью в 99-ти странах мира, исследовали правовую среду этих стран, характер взаимодействия общества и государства, наличие независимого и непредвзятого суда, эффективного функционирования правоохранительных органов и другие факторы.



Гимнастрада ғолиблари

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  2014 йил 27 мартда ЖАР спорт мажмуасида Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани ҳокимияти томонидан «Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси йўлида 28та ташкилот ва ўқув муассасалари ўртасида  ташкил этилган Гимнастрада мусобақасида Тошкент ислом университети ёш ўқитувчилари  ва талабаларидан иборат спортчилар жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, ҳокимлик Кубогини қўлга киритди. Қуйида мусобақа ғолиблари чиқишлари ҳақидаги фотолавҳалар тақдим этилади: 


 




Наврўз шукуҳи

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Тошкент ислом университетида 2014 йил 22 март кунида Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар  томонидан ташкил этилган “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди. Қуйида мазкур байрам тадбирига бағишланган фотолавҳалар тақдим этилади:



 


Талаба ёшларда ижобий психологик иммунитетни шакллантириш

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

   


   Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифа – жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, қалбида миллий ғоя, миллий мафкура,  Ватанга меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш,  уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир. Натижада ёш авлод онгида  мафкуравий иммунитет шаклланади.



Фикрлаш - муваффақият калити

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Фикрлаш инсонга  берилган ажойиб неъматдир. Лекин баъзида бу неъматни қадрига етмаймиз, яъни ундан тўғри фойдалана олмаймиз. Фикрларимизни рўё деб ҳис қилсаккина биз ички ва ташқи дунёларимиз орасидаги боғлиқликни англашимиз мумкин.


 



Соғлом бола - келажакнинг таянчи

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Гўзал фарзанд ҳар бир элнинг суянчи,


Кўзга нурдир,  муштоқ дилнинг юпанчи,


Ким фарзанди солиҳ, бўлмас аянчи,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Хўп парвариш керакдир ёш ниҳолга,


Тез улғайиб, айлансин зўр чинорга,


Ҳисса бўлсин, ярасин хайри корга,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Ободликни пок дилга айлаб макон,


Порласин юрагида нури  имон,


Инсоф топса офатдан доим омон,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Илм денгизининг ғаввоси бўлсин,


Қирқ ҳунарнинг файзидан завққа тўлсин,  


Хуш хулқидан йўлида гуллар унсин,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Жондан азиз, жонажондир шу ёшлар,


Орзуимиз осмонида қуёшлар,


Бахтин тилаб, кўзимиздадир ёшлар,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Саидафзал Саиджалолов                  20.03.2014

Ўзбекистон - бунёдкорлар Ватани!

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


Ҳар тупроғи зардир, эли озоддир,


Ер юзининг боғу бўстон чамани.


Эзгу ишга ғайрат  ила ободдир,


Ўзбекистон — бунёдкорлар Ватани!


 


Меҳр-оқибат, инсонийлик ҳукмрон,


Меҳмондўстлик бу элнинг жону тани.


Меҳнат қилган роҳат топар бегумон,


Ўзбекистон — бунёдкорлар Ватани!


 


Истиқлоли файз улашди оламга,


Таровати лол айлади ҳаммани.


Қут-барака етар ҳар бир одамга,


Ўзбекистон — бунёдкорлар Ватани!


 


Бошинг узра порласин бахт қуёшинг,


Волидаи меҳрибонимсан мани.


Омон бўлсин ҳар  кекса-ю, ҳар ёшинг,


Ўзбекистон — бунёдкорлар Ватани!


 


Саидафзал Саиджалолов        20.03.2014


 

Фарзанд тарбиясида китоб ва замонавий технологиянинг уйғунлиги

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
 

        


     Оилада ота-онанинг фарзандлар билан қанча кўп вақт бирга бўлиши, ўзаро мулоқотлар, ўргатилган билим ва касб-корлар меҳр туйғусининг шунча мустаҳкамланишига олиб келади. Маълумки, ҳаётга эндигина кириб келаётган ўсмирда атроф-муҳит, одамларда юз бераётган ўзгаришлар борасида ҳар куни ўнлаб саволлар, жумбоқли ҳолатлар юзага келади. Ўсмир бундай саволларни вақт дефицити сабабли ота-онага бера олмаганлиги ва малакали жавобга эга бўлмаганлигидан жумбоқларнинг ечимини тасодифий шахслардан, аксарият ҳолларда ўз тенгдошларидан излашга мажбур бўладилар. Натижада, кичик ёшдаги болалар, ўсмирлар ҳар томонлама тўғри, жамият ва шахс учун ижтимоий фойдали бўлган малакали жавобларга эга бўлмайдилар. Бунинг оқибатида эса, ёшлар тарбияси муайян издан чиқиб, умумий ахлоқ, миллий анъаналар руҳига зид бўлган ҳолатлар юзага келади.



Марказий Осиёда IХ-ХIV асрлардаги маданият ривожининг қисқача талқини

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Х-ХIV асрларда Марказий Осиё минтақасида маданият юксалиши парвоз босқичга чиққанлиги тўғрисида гап борар экан, айни шу ҳудуд жаҳонни ҳайратга солган буюк мутафаккирларни етиштириб берганлиги, илм-маърифат, бетакрор кашфиётлар бешиги- тарихда «Мусулмон маданияти», «Араб маданияти» деб номланган тушунчалар билан баҳолангани бежиз эмас. Ўрта аср тарихчилари ва сайёҳлари ушбу даврда Марказий Осиёда иқтисод, савдо ўсганлиги, кўркам шаҳарлар қад кўтарганлиги, илм-маърифат гуркираб ривожланганлиги ҳақида маълумот берадилар.


Онажоним дуоси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Меҳр билан бу дунёга келтирдингиз,


Асраб-асраб, камолотга  етказдингиз.


Энг бебаҳо бойлигим ҳам Сиз ўзингиз,


Онажоним дуо қилинг, дуо қилинг!


 


Келишимни пойлагансиз зор-интизор,


Бетоблигим онларида бўлиб бедор.


Дардингизни ўзгаларга этмай ошкор,


Онажоним дуо қилинг, дуо қилинг.


 


Дуоингиз йўлларимга нур-зиёдир,


Дардга даво, кўзларимга тўтиёдир.


Ризоингиз топган фарзанд авлиёдир,


Онажоним дуо қилинг, дуо қилинг!


 


 


ТИУ талабаси     Иномжонов Муҳаммадодил.


 

"Оммавий маданият"нинг ёшлар маънавиятига салбий таъсири

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

   2014 йил 26  февралда Тошкент ислом университетида «Оммавий маданият»нинг ёшлар маънавиятига салбий таъсири" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  Университет ректори проф. Р.В.Абдуллаев тадбир муқаддимасида  ойда икки маротаба профессор-ўқитувчилар, мураббийлар ва ходимлар учун ташкил этилаётган  «Маънавият-маърифат» дарсларининг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, талаба ёшлар онгини турли ғоявий хуружлардан ҳимоя этиш ҳар бир педагогнинг долзарб вазифаси эканини таъкидлади.




«Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияси

Конференциялар 2014

2014 йил 8 апрелда республикамизда “Диншунослик” фанини  ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади Мазкур илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 декабрдаги 868-Ф сонли фармойиши 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ўтказиладиган илмий ва илмий техникавий анжуманлар режаси”га киритилган.


 


             Конференцияда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган:


  1. “Диншунослик” фанини ўқитиш: технологиялар, ютуқлар, муаммолар  ва ечимлар.

  2. Дунё динларини ўрганишдаги ёндашувлар: назарий-методологик ва услубий муаммолар.

  3. Баркамол авлод тарбиясида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги аҳамияти.

  4. Ёшларда диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик ва прозелитизмга қарши иммунитетни шакллантиришнинг назарий-услубий масалалари.

  5. Дин фалсафаси, психологияси ва социологиясининг долзарб масалалари.


Ахборот хати

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

«Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги


Республика илмий-амалий конференцияси


 


   2014 йил 8 апрелда республикамизда “Диншунослик” фанини  ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Диншунослик фанининг методологияси, ёндашуви ва услубиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади Мазкур илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 декабрдаги 868-Ф сонли фармойиши 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ўтказиладиган илмий ва илмий техникавий анжуманлар режаси”га киритилган.



Ватанга хиёнат энг оғир жиноят

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимидаги  муассасаларда ўтказилган «Ватанга хоинлик — энг оғир жиноят» мавзуида маънавий-маърифий тадбирга бағишлаб мазкур назм тақдим этилди


 


Ватанга хиёнат энг оғир жиноят


 


Ўғлон ҳақингни бил, бурчингни оқла!


Эл- юртинг, тупроғинг қадрини сақла!


Байроғин баланд тут, номин шарафла!


Уни асра-авайла, кўрсат садоқат,


Ватанга хиёнат — энг оғир жиноят.



ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккатнинг Тошкент ислом университетига ташрифи

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккатнинг  Тошкент ислом университетига ташрифи


ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат Тошкент ислом университетига ташриф буюрди. Ташриф мобайнида Криста Пиккат Тошкент ислом университети раҳбарияти билан учрашди. Учрашув чоғида таълим ва маданият соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари кўрилди.


 




Криста Пиккат (ЮНЕСКО): БМТ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
 


ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбати Криста Пиккат БМТнинг ахборот офисига берган интервьюсида  таълим, маданият ва ОАВ ташкилотнинг 2014 йилдаги устувор йўналишлари бўлишини қайд этди.



Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида

Президент асарлари
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори


Ўзбек Миллий академик драма театрининг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасида профессионал театр санъатига асос солиш ва уни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги улкан хизматларини инобатга олиб ҳамда ташкил этилганининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва кенг жамоатчиликнинг Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита бир ой муддатда мазкур санага муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда уни юксак даражада ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.


Ушбу режада:


– Ўзбек Миллий академик драма театри биносини капитал таъмирлаш, замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;


– “Ўзбек Миллий академик драма театри” китоб-альбомини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;


– Ўзбек Миллий академик драма театри ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;


– “Ўзбекистон театр санъати: тарих, тараққиёт ва истиқбол” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш;


– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда театр фаолиятига бағишланган учрашувлар ташкил этиш;


– 2014 йилнинг сентябрь ойида Ўзбек Миллий академик драма театри биносида мамлакатимиз театрлари вакиллари ва фахрийлари, маданият ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик иштирокида ушбу санага бағишланган бадиий кеча ўтказиш тадбирлари белгилансин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов


Тошкент шаҳри, 2014 йил 22 январь                               


Манба: uza.uz/oz/documents/30490/